Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли Қарори 2004 йил 5 феврал куни тасдиқланган. Қарорнинг ўзбек тилидаги тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

<utube id=”ca3cdf087df3908″></utube>

Ушбу Қарорнинг бизга қизиқ жиҳати шундан иборатки, унда электр ваа газни сотишнинг қоидалари белгиланган Низом тасдиқланган. Низомни таҳлил қилишдан олдин, ушбу Қарорнинг бошқа бандларига қисқача тўхталиб ўтамиз. (more…)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ушбу Қарор 2000 йил 10 январда тасдиқланган. Қарорнинг амалдаги версияси тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ушбу Қарор иловасида “Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш ҚОИДАЛАРИ” тасдиқланган. Ушбу қоидаларнинг эътиборга молик жиҳатлари тўғрисида бироз тўхталамиз.

Коидаларнинг 3-бўлимида газ сотиш тартиби белгиланган. Унга кўра «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси истеъмолчиларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилга республика бўйича газ балансини тузади. Келгуси йилга республика бўйича тасдиқланган газ балансига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси минтақалар бўйича истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик ҳажмларини тақсимлайди ҳамда газ етказиб беришнинг белгиланган ҳажмларини газ етказиб берувчилар, ҳудудий газ таъминоти корхоналарига етказади.

3.4 бандга асосан, аҳоли энг асосий газ етказиб бериш объекти бўлиб ҳисобланади:

3.4. Қуйидагилар газ етказиб беришда устунликка эга бўладилар:

— аҳоли;

— қонун ҳужжатларида назарда тутилган табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар;

— газ учун ҳақ тўлаш бўйича қарзи бўлмаган ҳамда жорий (шартномавий) тўловлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартлари билан шартнома тузган истеъмолчилар. (more…)

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ

Электр ва газ таъминоти бўйича қонунчилик таҳлилини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ги Қароридан бошласак. Ушбу Қарор 2005 йил 26 май куни қабул қилинган бўлиб, унинг тўлиқ матнини қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Ушбу Қарорнинг биринчи иловасида “Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида НИЗОМ” тасдиқланган. Ушбу низом 2005 йил 1 июнидан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Ушбу Қарорнинг 3-бандида қуйидаги таъкид мавжуд:

Етказиб берилган табиий газ учун қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича аризалар хўжалик судларида ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилаётганда табиий газ етказиб берувчи ташкилотлар олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинсин, кейинчалик давлат божи суммаси айбдор томондан ундирилсин.

Энди Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида НИЗОМнинг асосий бандларига тўхталиб ўтсак. (more…)