Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли Қарори 2004 йил 5 феврал куни тасдиқланган. Қарорнинг ўзбек тилидаги тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

<utube id=”ca3cdf087df3908″></utube>

Ушбу Қарорнинг бизга қизиқ жиҳати шундан иборатки, унда электр ваа газни сотишнинг қоидалари белгиланган Низом тасдиқланган. Низомни таҳлил қилишдан олдин, ушбу Қарорнинг бошқа бандларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ушбу Қарор 3 банди охирги хатбошисида қуйидаги таъкид мавжуд:

аҳоли истеъмол қилинган табиий газ учун ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича ёки белгиланган нормативлар бўйича ҳақ тўлайди.

Демак, газ таъминотчиси аҳолидан газ учун тўловни олдиндан талаб қилишга ҳаққи йўқ.

Қарорнинг 2-иловасида Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхати келтирилган. Уларга қуйидагилар киради:

1. Электр энергияси

2. Табиий газ

3. Автомобиль бензини

4. Дизель ёқилғиси

5. Ёқилғи мазути

6. Авиация керосини

7. Кўмир

8. Пахта момиғи

9. Минерал ўғитлар

10. Қора металлар прокати

11. Полиэтилен

12. Суюлтирилган газ

13. Цемент

14. Шифер.

Шунингдек, Қарорнинг 3-иловасида “Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида НИЗОМ” тасдиқланган бўлиб, унда юқорида кўрсатиб ўтилган 14 та турдаги товарларнисотиш тартиблари белгиланган. Биз айнан электр ва газ сотиш тартибларига тўхталамиз.

Электр энергиясини сотиш тартиби

Низомнинг 12-банди 2-хатбошисига кўра

Истеъмолчининг электр энергияси учун қарзи мавжуд бўлган тақдирда унинг аванс тўловлари ҳисобига ўтказган маблағлари қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.

Демак истеъмолчи маълум муддат учун тўловни олдиндан амалга оширса, лекин унинг ўтган ойлар учун қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган маблағлар биринчи навбатда қарзларни ёпишга, қолган қисми эса, аванс тўлови сифатида қабул қилинади. Худди шу ҳолат газ таъминотига ҳам тегишлидир.

13. Электр энергияси учун тўлов маиший истеъмолчи томонидан ҳар ойнинг 10 санасигача, аҳолидан тўловларни қабул қилувчи пунктлар ва ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш қурилмалари мавжуд бўлган, ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари ўрнатилган маиший истеъмолчилар электр энергияси учун тўловни олдиндан ҳақ тўлаш тартиби бўйича амалга оширадилар.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида амалга оширилади.

Демак, юқоридаги бандга асосан, электр учун тўловлар олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши лозим ва бунда электр энергияси ҳақ тўланган қисмгача етказиб берилиши кафолатланган.

14. Истеъмолчининг айби билан электр энергияси электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмдан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс сифатида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.

Демак, агар сиз олдиндан тўловни амалга оширган бўлсангиз, муддатидан қатъий назар тўланган пулга эквивалент энергияни ишлатмагунингизча сиздан бошқа тўлов талаб қилинмайди.

18. Электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб туриш шартлари қонунда белгиланади.

Ушбу бандга кўра, электр энергиясини етказиш тўхтатиб туриш шартлари 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-225 сонли Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунида келтирилган. Ушбу Қонуннинг тўлиқ матнини сиз қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин, унинг батафсил таҳлилини яқин кунлар ичида амалга оширамиз.

Табиий газни сотиш тартиби

20. Истеъмолчиларнинг барча тоифаларига табиий газ етказиб бериш газ билан таъминловчи ташкилотлар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича истеъмол қилиш лимитларини белгиламасдан истеъмолчиларнинг буюртманомалари асосида, бюджетдан молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса — ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ амалга оширилади.

Демак, 20 бандга асосан, газ етказиб бериш лимитларсиз амалга оширилиши лозим. Худди шундай нарса 22 бандда хам таъкидланган:

22. Истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳақини ўз вақтида тўлайдиган аҳолига табиий газ етказиб бериш чеклашларсиз амалга оширилади.

Газ ҳақини тўлаш тартиби 25 бандда келтирилган.

25. Аҳоли истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳақини ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ва белгиланган нормативлар бўйича тўлайди.

Газ миқдоридан кам етказилган тақдирда жавобгарлик тўғрисида Низомнинг 29 бандида келтириб ўтилган.

29. Табиий газ шартномадаги миқдордан кам берилган тақдирда истеъмолчилар ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида шартномаларда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима жазолари назарда тутилади.

Leave a Reply